8 Ноябр 2025 йил 51

Бўлажак ички ишлар ходимлари учун мотивацион тренинг

ИИВ Сурхондарё академик лицейида “Бўлажак ички ишлар ходимларида касбий мотивацияни шакллантиришнинг психологик омиллари” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Тренингдан кўзланган мақсад — келгусида ички ишлар тизимида хизмат қилишни орзу қилаётган ўқувчиларда касбий мотивацияни кучайтириш, тўғри касб танлаш ва масъулиятли қарор қабул қилиш кўникмасини ривожлантиришдир.

Тадбир интерфаол шаклда ташкил этилиб, психологик машқлар ва амалий топшириқлар бажарилди.

Ички ишлар соҳасига оид маълумотлар, хизмат шароитлари ва талаблар батафсил ёритилди

Тренинг якунида ўқувчиларда ички ишлар соҳасига бўлган қизиқиш ва ишонч янада ортади, келажакда Ватан хизматига муносиб кадр бўлиш нияти мустаҳкамланди.

Text to speech