25 Январ 2024 йил 693

Биз терроризм ва гиёҳвандликка қаршимиз!

Жорий йилнинг 25-январ куни Узун туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари майор О.Х.Эргашев ташаббуси билан туман марказидан қарийб 35 км узоқликдаги 3-сектор ҳудудига қарашли "Файзобод" маҳалласида жойлашган маданият уйида "Биз терроризм ва гиёҳвандликка қаршимиз!" мавзусида маданий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда, ёшлар, уюшмаган ва оғир тоифадаги ёшлар, узоқ муддат меҳнат муҳожирлигида бўлиб қайтган фуқаролар, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида вилоят театр актёрлари томонидан турли зарарли иллатларга қарши курашишни тарғиб этувчи саҳна кўриниши намойиш этилди. Маданият бўлими ходимлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар эса барча тадбир иштирокчиларини даврага чорлади.

Тадбир сўнгида мутасаддилар томонидан  гиёҳвандлик ва терроризм иллатининг инсон онгига, жамият тараққиётига кўрсатадиган салбий таъсири, унинг олдини олиш, мазкур йўналишдаги тарғибот ишлари самарадорлигини кучайтириш хусусида атрофлича сўз юритилди.

Text to speech