БИЗ КОРРУПСИЯГА ҚАРШИМИЗ!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 29-июндаги ПФ-6013-сонли “Ўзбекистон Республикасида Коррупсияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида ИИВ Сурхондарё академик лицейида доимий равишда маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.
Хусусан, 9-ДЕКАБР ХАЛҚАРО КОРРУПСИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ КУНИ
муносабати билан шу йилнинг 7-декабрида академик лицейнинг Маънавий-маърифий ҳамда
тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари, подполковник А.Ж.Нуркелдиев ҳамда “Ҳуқуқшунослик
ва ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси” мудири, ПҳД М.М.Алланазаровлар бошчилигида
1-босқич ўқувчилари билан “КОРРУПСИЯ - РИВОЖЛАНИШИМИЗГА ТЎСИҚ” шиори остида давра
суҳбати ташкил этилди.
Суҳбат давомида коррупсия, унинг сабаб ва оқибатлари ҳамда
бу иллатга барҳам бериш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли
ишлар хусусида маълумотлар бериб ўтилди.