9 Апрел 2024 йил 518

Биз буюк Амир Темур ворисларимиз!

Жорий йилнинг 8-апрел куни ИИВ Сурхондарё академик лицейида Буюк саркарда, қудратли салтанат асосчиси, жаҳонгир бобомиз, Амур Темур таваллудига 688 йил тўлиши муносабати билан “Биз буюк Амир Темур ворисларимиз!” шиори остида тадбир ташкил этилди.

Термиз давлат университети Ўзбекистон тарихи ва манбаашунослик кафедраси ўқитувчилари иштирок этган ушбу тадбирда ўқувчилар томонидан тайёрланган мусиқий чиқишлари, театрлаштирилган саҳна кўринишлари йиғилганларга намойиш этилди.

Тадбир ҳуқуқшунослик ва ижтимоий гуманитар фанлар кафедраси ўқитувчилари томонидан ташкил этилган викторина саволлари ҳамда иштирокчилар томонидан тайёрланган куй-қўшиқлар барчага бирдек манзур бўлди. Кўтаринки кайфиятда ўтган тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдириб, Амир Темур ижоди билан яна бир бор яқиндан танишишлари учун хизмат қилди.

Тадбир якунида фаол иштирок этган ўқувчилар литсей раҳбарияти томонидан тақдирландилар.

Text to speech