8 Июн 2022 йил
548
Битирувчи ўқувчилар амалиётга чиқди
Айни пайтда ИИВ Сурхондарё академик лицейини битирувчи ўқувчилари Жарқўрғон тумани ИИБда амалиёт ўташмоқда. Улар амалий машғулотларда ўқув йили давомида олган соҳага оид назарий билимларини мустаҳкамлашяпти. Шу билан бирга туман ИИБ ходимларидан соҳавий хизматларга оид касб сирларини ҳам ўзлаштиришмоқда. Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, содир этилган ҳолатларга нисбатан қандай чоралар кўрилиши ҳақида ҳам батафсил маълумотга эга бўлиб, ўзлари ҳам жараёнларда иштирок этишаётир.
Албатта, бу билимлар уларга келгусида ҳам асқотиши шубҳасиз!
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати