23 Ноябр 2022 йил 197

Битирувчи синф ўқувчиларига ID карталарнинг қулайлиги тушунтирилди

Бугунги кунда кўп вазифали ID-карталар дунёнинг аксар мамлакатларида қўлланиб келинмоқда. Хўш, ID-карта ўзи нима? Ҳозирги ахборотлашув асрида бу бизга қандай қулайликларни тақдим этади? Бу ҳужжатни қўлга киритиш учун қандай жараёнларни босиб ўтишимиз керак? Ушбу саволларга Қизириқ туманидаги 36- ҳамда 2-умумтаълим мактабларида туман ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи, катта лейтенант Мақсуд Рахмонов, катта сержант С.Холмўминовлар томонидан ўтказилган тадбирда батафсил жавоб берилди.  Асосан мактабларнинг битирувчи синф ўқувчилари иштирок этган тадбирда  дунё тажрибасида ID картадан нафақат шахсни ва фуқароликни тасдиқловчи гувоҳнома, балки банк пластик картаси, ҳайдовчилик гувоҳномаси, очиқ калит, электрон ҳамён сифатида ҳам фойдаланилиши ва бошқа қизиқарли маълумотлар ҳам берилди. Бугунги кунда Президенимизнинг фармонига мувофиқ, биометрик паспорт ўрнига жорий этилаётган идентификация ID-карталарини олиш ва алмаштириш учун фуқароларга исталган ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига, уларни алмаштириш учун эса давлат хизматлари марказларига ҳам мурожаат қилиш мумкинлиги тушунтирилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech