Бириктирилган ёшлар ўртасида саёҳат ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси
Ички ишлар вазирининг 2024 йил 13 январдаги тегишли буйруғига асосан, Шеробод туманида
истиқомат қилаётган оталиққа олинган ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, тарихий
ва маънавий билимларини ошириш мақсадида, вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш
бошқармаси ва Шеробод тумани ИИБ ходимлари томонидан саёҳат ташкил қилинди.
Дастлаб, Хавфсиз
туризмни таъминлаш бошқармаси биносига олиб келиниб, у ерда яратилган шарт-шароитлар,
ажратилган моддий-техникалари ва ходимларнинг хизмат фаолиятлари билан таништириб
ўтилди.
Шундан сўнг, Термиз шаҳридаги
“Ватанпарварлик боғи” ҳамда “Археология музейи”га олиб борилиб, у ерда сақланаётган
тарихий экспонатлар ва жанговар техникалар ҳақида керакли тушунча ва маълумотлар
бериб ўтилди.