Биргина хатолик сабаб...
Денов туманида 2020 йилнинг 5 июль куни тахминан соат 18.00лар чамасида, туманнинг “Гулистон” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-108 автомобиль йўлининг 8 километрида, туманнинг “Лолазор” маҳалласида яшовчи Х.А. бошқарувидаги “Trailblazer” русумли автоулови билан олдинда ҳаракатланиб кетаётиб, чапга бурилаётган туманнинг “А.Жомий” маҳалласида яшовчи Э.Ш.нинг бошқарувидаги ВАЗ-2102 русумли автоуловининг чап ёнидан уриб юбориб, йўлнинг ўнг чеккасида велосипетда ҳаракатланиб келаётган, туманнинг “А.Жомий” маҳалласида яшаган Қ.М.ни туриб юбориб, ўз йўналиши бўйича пиёдалар йўлакчасида турган, туманнинг “Кўкабулоқ” маҳалласида яшовчи, Ҳ.Ф.га тегишли бўлган Нексия русумли автоуловининг орқа томонидан бориб тўқнашган. Натижада велосипед ҳайдовчиси, М.Қобилов “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳати оқибатида касалхонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан, 6 июль куни Х.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати