5 Март 2022 йил
595
Бир йилда уч маротаба таклиф қилинган порани рад этиб, қонуний чора кўрган йпх инспекторига яна пора таклиф қилинди.
2022 йил 3 март куни соат 17:30 ларда Жарқўрғон тумани " Исмоилтепа" маҳалласи ҳудудида шу маҳаллада яшовчи 1976 йилда туғулган фуқаро Ҳ.Ў ўзига тегишли бўлган "Матиз" русумли 75 Ж 357 ОА давлат рақам белгили автомашинани спиртли ичимлик таъсирида бошқариб юрганини Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими прафилактика катта инспектори капитан И.О томонидан аниқланади ва ушбу ҳудудга бириктирилган Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ бўлинмалари саф бўлинмалари ЙПХ баталъони 3-сафарбар гуруҳи ЙПХ катта инспектори катта сержант Б.Ў га хабар беради. ЙПХ инспектори ҳайдовчини о5зига хизматда фойдаланиш учун бириктирилган " Алкотестер " мосламаси орқали текширганда ҳайдовчи Ҳ. Ў спиртли ичимликдан (0.527 мг/л)маст ҳолда эканлиги тасдиқланади. Шундан сўнг катта сержант Б.Ў ҳолат юзасидан йўл ҳаракати қоидаларининг 12-бандига мувофиқ ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштиради ва транспорт воситасини вақтинчалик сақлаш жарима майдонига жойлаштиради. Ҳайдовчи Ҳ.Ў инспектордан унга нисбатан тузилган баённомани бекор қилса эвазига 2 000 000 сўм пул беришни таклиф қилади. катта сержант Б.Ў фуқарога бу таклифи қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлишини, жинаятга бошламаслигини айтиб тушунтиришига қарамай ҳайдовчи Ҳ. Ў пора таклиф қилишда давом этади.
Шундан сўнг ЙПХ инспектори Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи номига фуқаро Ҳ. Ў га нисбатан қонуний чора кўришни сўраб билдирги билан мурожаат қилади. ИИВ ШХББ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси мас`ул ходимлари ушбу билдиргига асосан 2022 йилнинг 4 март куни соат 18:30 ларда ўтказган тезкор тадбир давомида фуқаро Ҳ. Ў Жарқўрғон тумани " Исмоилтепа" маҳалласининг ички йўлида инспектор Б.Ў нинг бошқарувида бўлган "Cобалт" русумли, 75 817 ВСФ давлат рақам белгили автомашинасининг олд йўловчи ўриндиғида ўтириб 2 000 000 сўм пулларни пора тариқасида бераётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланди ва ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жарқўрғон туман Прокуротураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати