3 Июл 2021 йил 499

Бир туп заҳри қотил парвариши фош этилди

Денов туманида 2021 йилнниг 10 июнь куни соат 12.30 ларда, вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан туманнинг “Даштичинор” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тадбир давомида, шу маҳаллада яшовчи, С.Мехрожнинг яшаш уйи ва ёрдамчи ҳўжаликлари холислар иштирокида кўздан кечирилганида, яшаш уйининг девори панасида, 1 туп “Наша” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланган ва тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. 19 июнь куни С.Мехрожга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech