24 Май 2021 йил
510
Бир туп “наша”нинг қора қилмиши...
Шўрчи туманида 2021 йилнинг 4 май куни соат 11.00 лар чамасида, туман ИИБ ходимлари томонидан туманнинг “Жойилма” маҳалласи ҳудудида ўтказилган “Қора дори-2021” тадбири давомида, шу маҳаллада яшовчи, Ч.Равшаннинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ҳовлисида 1 туп “Наша” ўсимлигини экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланган ва тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. 6 май куни Ч.Равшанга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати