22 Июн 2020 йил
635
Бир туп наша жиноий иш очилишига сабаб бўлди
Термиз шаҳрида 2020 йилнинг 16 июнь куни, Термиз шаҳар Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, шаҳарнинг “Чегара” маҳалласида яшовчи О.Р.нинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилганида, томарқасига 1 туп “Наша” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланган ва тегишли равишда ҳужжатлаштириб олинган. Ҳолат юзасидан 19 июнь куни О.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати