30 Август 2024 йил
338
Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз! | Термиз шаҳрида мустақиллигимизнинг ўттиз уч йиллиги шодиёнаси кўтаринки руҳда нишонланди
Термиз шаҳридаги муҳташам “Санъат саройи” мажмуасининг
“Алпомиш” амфитеатрида воҳалик ишлаб чиқариш илғорлари, фермер ва тадбиркорлар,
нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда воҳа меҳмонлари иштирокида
вилоятнинг асосий байрам шодиёналарига бағишланган концерт дастури кўтаринки кайфиятда
ўтказилди.
Тадбирни Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов табрик
сўзи билан очиб берди ва воҳамиз аҳлини мустақиллигимизнинг ўттиз уч йиллиги билан
муборакбод этди.
Тадбирда,
шунингдек, Беларус Республикаси элчиси Леноид Маринич, Қирғиз Республикаси иқтисодиёт
ва савдо вазири ўринбосари Назарбек Малаев, Қирғиз Республикаси элчиси Мусо Жаманбаев,
Қозоғистон Республикаси Савдо ва интегратсия вазири ўринбосари Каират Торебаев,
Тожикистон Республикасидан Хатлон вилояти раисининг биринчи ўринбосари Музаффар
Мирзозода, Турсунзода шаҳри раиси Акрамзода Парвиз Акрам, Шаҳринав шаҳри раиси Вализода
Абдуқодир Юсуф, Ҳисор шаҳри Раиси ўринбосари Назризода Абдуфаттоҳ бошчилигидаги
делегация аъзолари ҳам иштирок этишишди.