4 Сентябр 2024 йил 280

Билимлар куни муносабати билан Ангор туманидаги кўзи ожиз болалар мактаб интернатида байрам ташкил этилди.

Сурхондарё вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шадиев билимлар куни муносабати билан Ангор туманида жойлашган “Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб-интернатида бўлди. Мустақиллик дарси аввалида тарбияланувчилар ва уларнинг ота-оналари педагог тарбиячилар ва ИИО ходимлари иштирокида тантанали тадбир ташкил этилди.

Унда сўз олганлар Президентимизнинг 2022 йил 8 апрелдаги “Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда таълим бериш сифатини ошириш ҳамда улар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарори ижроси доирасида  кўзи ожиз ва кўришда нуқсони бўлган болаларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, уларнинг сифатли таълим олиши учун яратилган шарт-шароитларни янада яхшилаш,  жамиятга мослашувига кўмаклашишдек ҳайрли ишларга енг шимарилди. Мисол учун 2022 йилда Ангор туманида умумий қиймати 13 млрд. 800 млн. сўм бўлган 180 ўринга мўлжалланган “Нурли маскан” мактаб-интернати қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан умумий қиймати 1 млрд. 233 млн. сўмдан ортиқ  маблағ эвазига Брайл алифбосидаги рельеф-нуқтали Брайл принтери ва бошқа зарур ускуналар билан таъминланди.

Шунингдек, маскан ўқувчиларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мактаблар ҳудудида 101 дона замонавий видео кузатув камералари, ўрнатилиб, вилоят Ички ишлар бошқармасининг “Ситуацион маркази”га интеграция қилинди. Бундан ташқари ўқувчиларнинг сифатли таълим олишлари учун умумий қиймати 1 млрд. 150 млн. сўмдан ортиқ бўлган замонавий техника ва ўқув қуроллари, спорт анжомлари, мусиқа асбоблари ва тўлиқ жихозланган йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини ўргатувчи ўқув майдончаси билан таъминланди. Байрам муносабати билан мактабнинг фаоллар залига ўқувчилар фойдаланишлари учун 100 дона стуллар топширилди.

Тадбир аснсосида жамоанинг эришган ютуқлари ҳам эътироф этилиб тарбияланувчи ва педагогларга эхтиром кўрсатилди. Уларга совға саломлар улашилди.

Айтиш керакки кўрсатилаётган ғамхўрлик ва эътиборга жавобан ёшлар ҳам муносиб натижаларни қайт этишмоқда. Масалан 2023-2024 ўқув йилида мазкур муассасани тамомлаган 18 нафар ўқувчининг 15 нафари олий таълим муассасала-рининг талабаси деган юксак унвонга сазовор бўлди.

Text to speech