Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан...
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23-октябрдаги ПҚ-4495-сон “Иккинчи жахон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигини муносиб нишонлаш тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2019 йил 1 ноябрда тасдиқланган чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифалар юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2019 йил 24-декабрь кунидаги фармойиши билан тасдиқланган “Ички ишлар органларида иккинчи жахон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар Дастури”нинг тегишли бандларини ижросини таъминлаш мақсадида. Иккинчи жахон уруши иштирокчилари ва мехнат фронти фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида соғлигини йўқотган ички ишлар органлари ва ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларига соғлиғини тиклаш, мақсадли ёрдам кўрсатиш мақсадида вилоят ИИБ Тиббиёт бўлими поликлиника бошлиғи майор А.Э.Турсунов хамда поликлиника малакали мутахасис шифокори О.Ю.Марченко ва хамшира Д.Рахмоновалар томонидан 2020 йил 06-май кунида Термиз шаҳар Саҳоват майҳалласида яшовчи 100 ёшни қаршилаётган Ички ишлар тизимида хизмат қилган 1920 йилда туғилган истеъфодаги катта лейтенант Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси Муртозаев Хуррам бобо хонадонида бўлишиб, Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги байрами билан самимий табриклаб, соғлигидан хабар олишди. Соғлигини сақлаш йўлида керакли тавсияларни беришди. Хуррам бобонинг хонадонига ташриф буюрган вилоят ИИБ Тиббиёт бўлими ходимлари уруш йилларида ватан тинчлиги учун жонини фидо қилган инсонлар ҳақида суҳбатлар қуришди. Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати