9 Июн 2022 йил 299

Била туриб қўл урманг

Бойсун туманида ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида туманнинг “Кўчкак” маҳалласида яшовчи  Б.З. (аёл)нинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжалиги кўздан кечирилганда томорқасида 173 туп “кўкнор” ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланди. Қонунларимизда тақиқланган экинни била туриб ўз хонадонида етиштирган фуқарога нисбатан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.  Топилган ўсимлик поялари эса ўша ернинг ўзида тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech