Безорилик қилган зўравонга жиноий иш қўзғатилди
Денов туманида 2021 йилнинг 25 февраль куни тахминан соат 08.30лар чамасида, туманнинг “Тасмасой” маҳалласида яшовчи, М.О. маҳалласи ҳудудида жойлашган туман тиббиёт бирлашмасига қарашли ҚОПда, жамиятда юриш туриш қоидаларини менсимасдан маҳалладоши, Ш.Б. билан ўзаро жанжал қилиб, уни қўли билан бошига уриб, “соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлган енгил” тан жароҳати етказган. Ҳолат юзасидан, 12 март куни М.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Жамиятда ўзидан бошқаларнинг қадр-қимматини билмайдиган, уларни менсимайдиган шахс сифатида М.О.га нисбатан жиноят иши қўзғатилди. М.О. эса қилган қилмишига яраша қонунда белгиланган тартибда жазо олиши қолаверса, Ш.Б.нинг соғлигига етказилган моддий ва маънавий зиённи қоплашига тўғри келади.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати