19 Май 2021 йил
515
Безорилик қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Денов туманида 2021 йил 3 апрель куни соат 16.00 лар чамасида, туманнинг “А.Жомий” маҳалласида, туманнинг “Нурли манзил” маҳалласида яшовчи, Д.Миразиз жамоат жойида жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, маҳалладоши Х.Абдулатифни қўлида бўлган пичоқ билан ўнг думба соҳасига бир маротаба уриб, “соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлган енгил” тан жароҳати етказган. Жамиятда юриш туриш қоидасини менсимаган Д.Миразизга нисбатан 28 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати