25 Март 2021 йил 566

Безорилик қилган ўқувчи...

Термиз шаҳрида 2021 йилнинг 28 февраль куни тахминан соат 18.00лар чамасида, шаҳарнинг “Каттабоғ” маҳалласида яшовчи, мактаб ўқувчиси, вояга етмаган, Ш.Ф. ота-онаси, ўқитувчилари томонидан назоратсиз қолиши оқибатида шаҳарнинг “Алпомиш” маҳалласида жойлашган компьютер ўйингоҳи ёнида, жамиятда юриш туриш қоидаларини менсимасдан таниш бўлган, шу маҳаллада яшовчи, Шеробод туманидаги мактаб ўқувчиси, вояга етмаган, С.А. билан ўзаро жанжал қилиб, уни қўли билан турли жойларига уриб, “ўртача оғирликда”ги шикастлар етказган. 18 март куни Ш.Ф.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Таълим даргоҳларида хулқ-атворида ўзгариш бўлган ўқувчилар билан мунтазам равишда профилактик таъсир чоралари кўриш ишлари сусайиб кетганлиги оқибатида ўқувчилар ўртасида турли хилдаги жиноятлар содир этилаётганлиги таълим муассасалари раҳбарларини ташвишга солмаяпдимикан? Юриш туришида ўзгаришлар кузатилаётган ўқувчиларнинг ота-оналари билан фарзандининг келажаги ҳақида ўқитувчилар томонидан тушунтириш ишлари олиб борилиши нега сусайиб кетди?- деган, саволларга жавоб бериш вақти келмадимикан.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech