7 Декабр 2021 йил
440
Безорилик қилган болаларга жиноят иши қўзғатилди
Олтинсой туманида 2021 йил 26 октябрь куни соат 12:30 ларда, туманнинг “Сайрак” маҳалласида яшовчи, вояга етмаган мактаб ўқувчиси Ш.Расулни (исм шрифлар ўзгартирилган) ушбу мактабнинг футбол ўйингоҳида, шу маҳаллада яшовчи, С.Салом, И.Дилшод ва С.Самарлар жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан дуч келган жойига уриб, Ш.Расулга тан жароҳати етказган. 9 ноябрь куни С.Салом, И.Дилшод ва С.Самарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати