17 Декабр 2020 йил
797
Безорилик жинояти содир этилди
Шўрчи туманида 2020 йил 16 ноябрь куни соат 17.30 да, тумандаги “Шакаркўл” МЧЖга қарашли бозор ичида, туманнинг “Ойнакўл” маҳалласида яшовчи, туманидаги “Шакаркўл” МЧЖ назоротчиси, Ю.Д. туманнинг “Жарқишлоқ” маҳалласида яшовчи, М.С. исмли аёлни қўли билан уриб, “соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлган енгил” тан жароҳати етказган. Суриштирув муддати туман прокурори томонидан бир ой муддатга узайтарилган. 16 декабрь куни Ю.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати