17 Июн 2021 йил 502

Безориларга жиноят иши қўзғатилди

Музработ туманида 2021 йилнинг 22 апрель куни соат 13.00 ларда, туманнинг “Янги ҳаёт” маҳалласи ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги ер майдонида, шу туманда яшовчилар, О.Мирсаид, Э.Фаррух ва К.Дилмуродлар, ушбу дала майдонида етиштирилган пиёз маҳсулотини фуқаролар қазиб олиш ишини бажаришаётган бўлишсада, жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан туманнинг “Янги ҳаёт” маҳалласида яшовчи, Х.Шамсиддин билан ўзаро жанжал қилиб, уни қўллари билан бош соҳасига уришиб, “ўртача оғирликда”ги шикастлар етказган. 20 май куни О.Мирсаид, Э.Фаррух ва К.Дилмуродларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech