3 Июн 2021 йил 657

Безориларга жиноят иши қўзғатилди

Денов туманида 2021 йилнинг 28 май куни соат 01.30 ларда, туманнинг “С.Оллоёр” маҳалласи жойлашган Озиқ-овқат савдо дўконининг олдида, туманнинг “Водий” маҳалласида яшовчи, А.Анвар ўзига олдиндан таниш бўлган туманнинг “Гулистон” маҳалласида яшовчи, Х.Валижон билан ўзаро гаплашиб олишмоқчи бўлиб учрашганида, А.Анвар билан биргаликда келган шериклари яъни туманнинг “Водий” маҳалласида яшовчи, А.Акмал, Ангор тумани “Янгирўзғор” маҳалласида яшовчи, У.Феруз, “Қуёшли юрт” маҳалласида яшовчилар, П.Одилжон ҳамда унинг укаси, П.Сухроб ва бошқалар қўлларида бўлган бита, пичоқ ва бошқа совуқ қуроллар билан Х.Валижоннинг дуч келган жойларига уриб, унга тан жароҳати етказишган вақтларида, уларнинг безорилик ҳаракатларининг олдини олмоқчи бўлган, Денов тумани “Жомий” маҳалласида яшовчи, Ч.Отабекжонга ҳам фаол қаршилик кўрсатишиб, безорилик жиноятини содир этишган. Натижада А.Анвар “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати”, А.Акмал, П.Одилжон, У.Ферузлар “енгил” тан жароҳати олишиб касалхонага мурожаат қилишган. 29 май куни А.Анвар, А.Акмал , У.Феруз, П.Одилжон, П.Сухроб ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан, Х.Валижонга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “л” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech