Безориларга жиноят иши очилди
Қумқўрғон туманида 2021 йилнинг 2 март куни тахминан соат 17.20 лар чамасида, туманнинг “Янгишаҳар” маҳалласида жойлашган кафеда иш бошқарувчи, Р.М. танишлари, туманнинг “Дўстлик” маҳалласида яшовчилар, А.К. ва Ж.Ш., туманнинг “Боғоро” маҳалласида яшовчилар, Я.И., Қ.Ж., ҳамда туманнинг “Бешқахрамон” маҳалласида яшовчи, А.А.лар Р.М ва Я.И.лар ўртасида олдиндан ўзаро келишмовчиликлар бўлиб келганлиги натижасида ўзаро жанжаллашиб, бир-бирларини уриб тан жароҳати етказган. Я.И. ва А.К.лар ўртача оғирликдаги тан жароҳати олишган. 22 март куни Р.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “а” банди билан Қ.Ж., А.К. ва Ш.Ж.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати