10 Апрел 2021 йил
527
Безорига жиноий иш қўзғатилди
Ангор туманида 2021 йилнинг 9 март куни тахминан соат 16.30лар чамасида, Музработ тумани “Янги-ҳаёт” маҳалласида яшовчи, Р.Т. туманнинг “Дехқонбирлашув” маҳалласи ҳудудида, туманнинг “Навбаҳор” маҳалласида яшовчи, Ж.Ш.лар ўзаро тортишиб қолишиб, Ж.Ш. қўли ва оёқлари билан Р.Т.ни дуч келган жойига уриб, “соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлган енгил” тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан 3 апрель куни Ж.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати