13 Март 2021 йил 532

Беғамликка берилган уй эгасини тунаб кетишди

Қумқўрғон туманида 2021 йилнинг 1 март куни, туманнинг “Боғаро” маҳалласида яшовчи, К.Э. исмли аёл туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 26 февраль куни номаълум шахслар яшаш уйига ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб кириб, сандиғи ичида турган 500 (беш юз) АҚШ долларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилади. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида, ушбу ўғирликни шу туманда яшовчи, А.Д. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган. Мазкур ҳолат юзасидан, 9 март куни А.Д. исмли аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Аввало ҳар бир хонадон эгаси ўзининг тинчлигини, мол мулкининг хавфсизлигини таъминлаш учун ҳушёр бўлиши лозим. Аммо К.Э. исмли аёл беғамликка берилиб, ховлиси эшигини маҳкамламасдан очиқ қолдириши натижасида А.Д. исмли аёл каби кимсаларнинг ўғрилик қилишларига шароит яратиб берганлигининг гувоҳи бўлишимиз мумкин!

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech