“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида Сурхондарё вилояти Ички ишлар органлари Ёш ходимлари ўртасида “Киберспорт” мусобақаси ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг “Киберспорт турларини янада ривожлантириш ва кенг оммалаштиришга
оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ҳамда Ички ишлар вазирининг 2024
йил 4 апрель кунидаги ва вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг жорий йил 25
апрель кунидаги ички ишлар органларининг ёш ходимлари, ҳарбий хизматчилари ўртасида
соғлом рақобат муҳитини кучайтириш орқали ёш истиқболли ёш кадрларни аниқлаш, ёш
ходимларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, иқтидор ва қобилиятларини янада
қўллаб-қувватлашга қаратилган “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 2024 йилги
мавсуми алоҳида календар-режа асосида ташкил этилиши ва ўтказилиши юзасидан
тасдиқланган тегишли фармойишига асосан, вилоят ички ишлар органларида хизмат
қилаётган ёш ходимлар ўртасида “Киберспорт” спорт мусобақаси ташкил этилди.
Ушбу мусобақада бошқарманинг соҳавий
хизматлари ва барча шаҳар-туман ИИБлари ёш ходимларидан ташкил топган жамоалар
иштирок этишди.
Қизғин ва муросасиз кечган мусобақа
якуний натижаларига кўра, 3 ўринни Сариосиё тумани ички ишлар бўлими жамоаси, 2
ўринни Шўрчи тумани ички ишлар бўлими жамоаси қўлга киритган бўлса,
мусобақанинг мутлоқ ғолиблигини Термиз шаҳар ички ишлар бошқармаси жамоаси
қўлга киритди.
Мусобақа якунида ғолиб ва
совриндорларга бошқарма бошлиғининг диплом, медаль ҳамда қимматбаҳо эсдалик
совғалари тантанали равишда топширилди.
Албатта бу каби тадбирларни мунтазам равишда ўтказиб бориш,
тизимда хизмат қилаётган ёш ходимларни ахборот технологиялари ва IT-индустрия
учун салоҳиятли кадрлар этиб тайёрлаш ва уларни соҳага жалб қилиш ишларини
янада кенгайтиришга ёрдам беради.