“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида Сурхондарё вилояти Ички ишлар органлари Ёш ходимлари ўртасида “Армрестлинг” спорт мусобақаси ўтказилди.
Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни
ривожлантириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, айниқса ёшлар
орасида спортни оммалаштириш ва бу орқали мамлакатимизнинг халқаро спорт майдонларида
муносиб иштирокини таъминлаш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан 5 та муҳим ташаббуснинг 2-ташаббуси “Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг
спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш”дан иборат.
Ички ишлар вазирининг 2024 йил 4
апрель кунидаги ва вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг жорий йил 25 апрель
кунидаги ички ишлар органларининг ёш ходимлари ва ҳарбий хизматчилари ўртасида соғлом
рақобат муҳитини кучайтириш орқали ёш истиқболли ёш кадрларни аниқлаш ҳамда ёш
ходимларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, иқтидор ва қобилиятларини янада
қўллаб-қувватлашга қаратилган “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 2024 йилги
мавсуми алоҳида календар-режа асосида ташкил этилиши ва ўтказилиши юзасидан
тасдиқланган тегишли фармойишига асосан, вилоят ички ишлар органларида хизмат
қилаётган ёш ходим ва ходималар ўртасида “Армрестлинг” спорт мусобақаси бўлиб
ўтди.
Ушбу мусобақада бошқарманинг соҳавий
хизматлари ва барча шаҳар-туман ИИБлари ёш ходимларидан ташкил топган жамоалар
иштирок этишди.
Қизғин курашларга бой бўлган мусобақа
якунига кўра, 3 ўринни Қумқўрғон тумани ички ишлар бўлими жамоаси, 2 ўринни Термиз
шаҳар ички ишлар бошқармаси жамоаси қўлга киритган бўлса, мусобақанинг мутлоқ
ғолиблиги вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш
бошқармаси Патрул-пост хизмати баталъони жамоасига насиб қилди.
Якунда мусобақа ғолиб ва совриндорларига бошқарма бошлиғининг
диплом, медаль ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари тантанали топширилди.