“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида Сурхондарё вилояти Ички ишлар органлари Ёш ходим ва ходималари ўртасида спортнинг “Шашка ва Шахмат” турлари бўйича мусобақа ўтказилди.
Сўнги йилларда халқимизнинг саломатлиги тўғрисида
ғамхўрлик қилиш, маънавий ва жисмоний баркамол авлодни шакллантириш,
интеллектуал салоҳиятини ва фикрлаш доирасини ривожлантиришга хизмат қиладиган
спорт турларидан бири, мамлакатимизда алоҳида ўрин тутадиган спортнинг шахмат
ва шашка турига аҳолини айниқса ёшларни кенг жалб этиш мақсадида бир қатор чора
тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14
январь кунидаги “Шахматни янада
ривожланитириш ва оммавийлаштиришга ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда Ички ишлар вазирининг
2024 йил 04 апрель ва вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғиғининг жорий йил 25
апрель кунидаги ички ишлар органларининг ёш ходимлари ва харбий хизматчилари ўртасида
соғлом рақобат муҳитини кучайтириш орқали ёш истиқболли ёш кадрларни аниқлаш
ҳамда ёш ходимларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, иқтидор ва
қобилиятларини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг
2024 йилги мавсуми алоҳида календар-режа асосида ташкил этилиши ва
ўтказилиши юзасидан тасдиқланган тегишли фармойишига асосан, вилоят ички ишлар
органларида хизмат қилаётган ёш ходим ва ходималар ўртасида “Шахмат ва шашка”
спорт мусобақаси ташкил этилди.
Ушбу мусобақада бошқарманинг соҳавий хизматлари ва
барча шаҳар-туман ИИБлари ёш ходимларидан ташкил топган жамоалар иштирок
этишди.
Якунда мусобақа ғолиб ва совриндорларга бошқарма
бошлиғининг диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Албатта бу каби тадбирларни мунтазам равишда ўтказиб бориш,
тизимда хизмат қилаётган ёш ходимларни ақлий билим салоҳиятларини янада ўстириш
баробарида, мустақил ва ҳар томонлама тўғри мантиқий фиклашни ўргатиишда муҳим
аҳамият касб этади.