22 Июл 2024 йил 407

“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида Сурхондарё вилояти Ички ишлар органлари Ёш ходимлари ўртасида спортнинг “Енгил атлетика” тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони, Ички ишлар вазирлигининг “Ички ишлар органларида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом овқатланиш турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар дастури”, Ички ишлар вазирининг 2024 йил 04 апрель ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг 2024 йил 25 апрель кунидаги “Ички ишлар органларининг ёш ходимлари ва ҳарбий хизматчилари ўртасида соғлом рақобат муҳитини кучайтириш орқали истиқболли ёш кадрларни аниқлаш ҳамда ёш ходимларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, иқтидор ва қобилиятларини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 2024 йилги мавсуми алоҳида календар-режа асосида ташкил этилиши ва ўтказилиши юзасидан тасдиқланган тегишли фармойишига асосан, вилоят ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёш ходимлар ўртасида “Енгил атлетика” спорт мусобақаси ташкил этилди.

Ушбу мусобақада бошқарманинг соҳавий хизматлари ва барча шаҳар-туман ИИБлари ёш ходимларидан ташкил топган жамоалар иштирок этишди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар бошқарма бошлиғининг диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Албатта бу каби тадбирларни мунтазам равишда ўтказиб бориш, тизимда хизмат қилаётган ёш ходимларни жисмоний ва жанговар шайлигини янада оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Text to speech