“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида Сурхондарё вилояти Ички ишлар органлари ёш ходимлари ўртасида “Энг яхши мерган” спорт мусобақаси ўтказилди.
Ушбу мусобақа Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2024 йил 4 апрель кунидаги ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг жорий йил 25 апрель кунидаги ички ишлар органларининг ёш ходимлари ва харбий хизматчилари ўртасида соғлом рақобат муҳитини кучайтириш орқали ёш истиқболли ёш кадрларни аниқлаш ҳамда ёш ходимларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, иқтидор ва қобилиятларини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 2024 йилги мавсуми алоҳида календар-режа асосида ташкил этилиши ва ўтказилиши юзасидан тасдиқланган тегишли фармойишига асосан бугун вилоят ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёш ходим ва ходималар ўртасида “Энг яхши мерган” спорт мусобақаси ташкил этилди.
Ушбу мусобақада бошқарманинг соҳавий хизматлари ва барча шаҳар-туман ИИБлари ёш ходимларидан ташкил топган жамоалар иштирок этишди.
Қизғин беллашувларга бой кечган мусобақа якуний натижаларига кўра, 3 ўринни Термиз тумани ички ишлар бўлими жамоаси, 2 ўринни вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Патрул-пост хизмати батальони жамоаси қўлга киритган бўлса, мусобақанинг мутлоқ ғолиблигини Бойсун тумани ички ишлар бўлими жамоасига насиб этди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга бошқарма бошлиғининг
диплом, медаль ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари
подполковник Шерзод Шадиев томонидан тантанали равишда топширилди.