21 Ноябр 2020 йил 4

Байроғинг - қошингда ҳилпирар!

Бугун ИИВ Сурхондарё академик лицейида ҳам давлат рамзи саналмиш Ўзбекистон Республикаси байроғи қабул қилинган кун муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.
Унда лицейнинг 2-босқич ўқувчилари томонидан байроғимиз ранглари, унинг тарихи ҳақидаги чиқишлар, саҳна кўринишлари намойиш этилди. Ватан, она юрт, ҳамиша кўксимизни ғурурга тўлдириб турадиган байроғимиз ҳақида шеърлар ўқилди.
Тадбир ниҳоясида фаол иштирок этган ўқувчилар академик лицей маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech