18 Июл 2023 йил 434

Банкдан кибер жиноят йўли орқали пул ўмарган талабалар қўлга олинди

Термиз  шаҳри “Тупроққўрғон” махалласида яшовчи фуқаро “102” хизматига мурожаат қилиб, банк картасидан илова орқали 75.700.000 сўм пулларини номаълум шахслар ечиб олганлигини маълум қилган.

Сурхондарё Вилоят ИИБ ТҚХ Киберхавфсизлик бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида, акцидорлик тижорат банкларидан бирига амалиёт ўташ учун борган икки нафар талаба банкнинг барча сирларини ўрганиб боришганлиги аниқланди.

Амалиётчи талабалар ўзаро келишиб, танишарининг номига сим карта расмийлаштириб, уларнинг уяли алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда банк ходимларини алдаб турли амалиётларни бажариб, ариза муаллифига тегишли бўлан 75.700.000 сўм пулларни ўғирлашган.  Шундан сўнг Термиз шаҳрида жойлашган олтита банкка тегишли  банкоматлардан шапка, қора қўзойнак, тиббиёт ниқобидан фойдаланган ҳолда пулларни нақлашитириб олган.

Гумонланувчилар тезкор техник тадбирлар натижасида қисқа фусатда аниқланиб, улардан телефон аппаратлар кўплаб банк карталари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилди. Шунингдек уларнинг бири онасига бериб юборган 59.800.000 сўм миқдордаги нақд пуллар холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тўпланган хужжатлар суд органлари юборилди. Суд қарорига кўра улар жиноят кодексининг 169 моддаси 3 қисми б банди билан айбли”- деб топилиб, бирига 2 йили уч ой иккинчисига эса икки йиллик озодликдан махрум қилиш жазоси тайинланди. Олий таълим даргоҳини биритиш арафасида турган бўлажак молиячилар қилган хатоси ва содир этган жинояти ортидан расмий иш жойига эмас афсуски жазони ижро этиш муассасасига йўл олди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech