16 Май 2025 йил 109

Банк муассасаларида хавфсизликни таъминлаш масалалари муҳокама этилди.

Куни кеча Марказий банк Сурхондарё вилояти бош бошқармасида вилоят ҳудудидаги банк муассасалари хавфсизлиги ҳамда унинг ишончли қўриқланишини таъминлаш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят Ички ишлар бошқармаси, Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти, Марказий банк вилоят бош бошқармаси масъуллари иштирок этишди.

Учрашувда, ҳудудларда содир этилаётган турли жиноят ва ҳуқуқбузарликлар аниқ мисоллар орқали келтириб ўтилди. Масалага алоқадор барча масъул ходимларнинг огоҳ ва сергак бўлиши, эътиборсизлик ва лоқайдлик эса турли кўнгилсиз ҳолатларни келтириб чиқариши мумкинлиги хусусида сўз юритилди. Вилоят ҳудудидаги банклар ҳамда уларнинг филиаллари, ҳудудларда жойлашган барча банкоматларни ўрганиб чиқиб, қўриқловга олиш, зарур сигнализация воситаларини ўрнатиш юзасидан масъулларга кўрсатмалар берилди.

Text to speech