9 Феврал 2022 йил 305

Бандихонда мол ўғриси қўлга олинди

Бандихон туманида 2022 йил 9 январь куни, туманнинг “Обикор” маҳалласида яшовчи, Д.Достон (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 7 январ кунидан 8 январь кунига ўтар кечаси, номаълум шахс, молхонасидан 4.000.000 (тўрт миллион) сўмлик 1 бош қора молини ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Бойсун туманида яшовчи, С.Садир содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 10 январ куни С.Садирга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech