Бандихон туманида "Зўравонликка қарши курашамиз!" шиори остида тадбир бўлиб ўтди.
Маълумки, Бирлашган миллатлар ташкилоти бош ассамблеясининг 1999 йил 17 декабрдаги резолюцияси билан 25 ноябрь — “Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни”-деб, эълон қилинган.
Шу муносабат билан юртимизда "Гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар" компанияси иш бошлади. Бугунги кунда Бандихон туманида ҳам "Зўравонликка қарши курашамиз!" шиори остида тадбирлар, учрашувлар ташкил этилмоқда.
Куни кеча туман ҳокимининг Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси И.Мамасолаева, Туман ИИБ Хотин-қизлар масаллалари бўйича катта инспектори M.Жўраева, туман отинойиси З.Ташпўлатовалар бошчилигида туманнинг 7-сонли Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактабнинг мажлислар залида ҳам ушбу мавзуда давра суҳбати ташкил қилиниб, унда расмлар танлови ҳам бўлиб ўтди.
Тадбирда, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари, гендер тенгликни таъминлаш юзасидан батафсил тушунчалар берилди.