24 Август 2021 йил
498
Бандихон тумани ички ишлар бўлимида “Мард аскар-ёшларга намуна” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Бугун Бандихон тумани ички ишлар бўлимида, 1-сонли Мактабгача таълим ташкилоти билан ҳамкорликда “Мард аскар-ёшларга намуна” шиори остида ватанпарварлик тадбири бўлиб ўтди.
Ушбу ташкил этилган тадбирда, ички ишлар органлари ходимлари ва 1-сонли Мактабгача таълим ташкилоти тарбиячилари ҳамда тарбияланувчи жажжи ўғил-қизлари иштирок этишди.
Тадбирда жажжи ўғил-қизлар томонидан Ватанни матҳ этувчи шеър ва куй- қўшиқлар ижро этилди.
Шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари томонидан Ватан тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, унга садоқат билан хизмат қилиш олий бурч эканлиги таъкидланди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати