11 Март 2022 йил 352

Бандихон тумани 3-секторида аҳоли муаммоларини ўрганиш билан бирга сайёр қабул ҳам ўтказилди

Бандихон туманидаги 3-секторда 4 та маҳаллада 13 минг 210 нафар аҳоли истиқомат қилади. Табиийки, ушбу ҳудуд аҳолисининг ҳам муаммолари ўзига яраша.
Сектор раҳбари Зевар, Хўжаипок, Бағрикенг, Ободюрт маҳаллаларида бўлди. Даставвал, “Бағрикенг” маҳалласида сектор ҳудудида жойлашган маҳаллаларда истиқомат қилаётган аҳоли учун сайёр қабул ташкил этилиб, 50 нафардан ортиқ аҳоли вакиллари томонидан 80 га яқин мурожаатлар тинланиб, ушбу мурожаатларнинг 35 таси жойида бартараф этилди.
Бағрикенг маҳалласида 7 нафар Ободюрт маҳалласида 5 нафар Зевар маҳалласида 3 нафар ва Хўжаипок маҳалласида яшовчи 6 нафар фуқароларнинг мурожаатлари жойида ҳал этилди.
Жумладан, 3 нафар ёшлар дафтарига киритилган ёшларга инкубатор ҳамда тикув машинкалари, 2 нафар аёллар дафтарига киритилган хотин-қизларга замонавий электр печ ва уй рўзғор буюмлари, 2 нафар шароити оғир бўлган фуқароларга озиқ-овқат махсулатлари (ун, мой, озиқ-овқат маҳсулотлари) ва 2 нафар фуқароларга суюлтирилган газ балонлар берилди.
Мисол учун, Бағрикенг маҳалласида ҳоким ёрдамчиси И.Турсунов билан биргаликда шу маҳаллада яшовчи тадбиркор Ўроқов Асқарнингнинг ташкил этган иссиқхонасида бўлиб, у ерда ташкил этилган иссиқхонага экилган маҳсулот турлари билан танишилиб, тадбиркорга тегишли ва керакли кўрсатмалар берилди.
Ободюрт маҳалласида яшовчи тадбиркор Нормуродов Шавкат чорва комплекси ташкил этган. Уерда Украинадан келтирилган 180 дона зотдор қора молларни парвариши билан шуғулланмоқда. Сектор раҳбари ушбу комплексда ҳам бўлди ва тадбиркорга тегишли кўрсатмалар берилди.
Бағрикенг маҳалласи “Чироқчи” кўчасида 71 та хўжалик истиқомат қилади. У ердаги электр устунлари қўлбола бўлганлиги учун ушбу кўчага 20 дона янги симёғоч устунларига алмаштирилди.
Шунингдек, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари полковник Исмоилов Абдувохид Саломович вилоятдан бириктирилган сектор аъзолари билан биргаликда сектор ҳудудидаги маҳаллаларда ижтимоий оғир аҳволда яшаётган 8 та хонадонлар билан яқиндан танишиш мақсадида, уларни қийнаётган 5 та оилавий муаммолар жойида ҳал этилди.
Бундан ташқари, Бағрикенг маҳалласида тиббий кўрик ташкил этилиб, 70 нафарга яқин фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди.
Тадбирлар давомида туман ИИБ шахсий таркиби иштирокида, туман ҳудудида 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар юзасидан вилоят ИИБ бошлиғи томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, умумий жиноятчилик ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 тага ёки 100 фоизга ошганлиги таъкидланди ва келгусида жиноятларни жиловлаш борасида масъулларга бир қатор топшириқлар берилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech