8 Феврал 2023 йил 418

Бандихонлик шахсдан қўйларни сотиб олган кимса қаллоб бўлиб чиқди

Бандихон туманида 2023 йил 23 январь куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасидан тушган ҳужжатларга кўра, туманнинг “Сарой” маҳалласида яшовчи, Д.Латиф (исм шарифлар ўзгартирилган) вилоят ИИБнинг “102” қисқа рақамига қилган мурожаатида, 2022 йил 27 декабрь куни Қумқўрғон туманида яшовчи, М.Марат унинг ишончига кириб, жами 20 бош қўйларини 32 000 000 (ўттиз икки миллион) сўмга олиб, бошидан 3 000 000 (уч миллион) сўм пулини бериб, қолган 29 000 000 (йигирма тўққиз миллион) сўм пулларини бермай кетганлигини билдирган. 23 январь куни М.Маратга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech