16 Июн 2022 йил 382

Бандихонлик қидирувдаги шахс қўлга олинди

Бандихон тумани “Чинор” маҳалласида яшовчи фуқаро Б.Карим (исм-шарифи ўзгартирилган) жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “в” банди ва 228-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этиб жиноий жавобгарликдан қочиб юрган туман Прокуратураси томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” тайинланган.
Олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида, 23 май куни фуқаро Б.Карим туман ҳудудида яшириниб юрганлиги аниқланиб, туман ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинади.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech