18 Октябр 2022 йил
393
Бандихонлик қидирувдаги шахс Тошкент шаҳрида қўлга олинди
Бандихон туманида 2022 йил май ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми, 211-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, Бандихон туманида яшовчи, Б.Шоберди (исм шарифлар ўзгартирилган) 7 октябрь куни Тошкент шаҳрида хизмат сафарида бўлган туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими ҳамда туман ИИБ ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ходимлари томонидан ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати