Бандихонда вилоят ИИБ бошлиғи ташаббуси билан мевали ва манзарали дарахтлар боғи ташкил қилинди
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида республика
ҳудудида 2023 йил 25 октябрдан 1 декабргача кузги кўчат экиш ва
кўкаламзорлаштириш тадбирлари давом этмоқда.
Жумладан, вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан “Яшил
макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 26000 туп кўчатларини экиш
режалаштирилган. Шунга мувофиқ яшил майдонларни кўпайтириш борасида салмоқли
ишлар амалга оширилаётир.
Эшбу хайрли ташаббусга вилоят ИИБ бошлиғи полковник
А.Исмоилов бош-қош бўлмоқда.
Шунингдек, вилоят шаҳар-туманларининг 1951 нафар
ходимлари жалб этилиб, 12833 мингдан ортиқ дарахт кўчатлари экилди. 1890
туп мевали, 8218 туп манзарали дарахтлар, 2725 туп бутали экинлар ўтқазилди.
Дарахт кўчатларининг 939 тупи яшаш
хонадонларга, 859 тупи хизмат бинолари ва уларнинг атрофидаги ҳудудларига,
7450 тупи ички ишлар органлари раҳбарларига бириктирилган яшил
массивларга, 1181 тупи ички ишлар бўлим ва бўлинмалари ҳудудларига, 693 тупи
профилактика инспектори хизмат уйлари ва уларга бириктирилган ҳудудларга,
1027 тупи бириктирилган маҳаллаларга ва 684 тупи бошқа жойларга
экилди.
Хусусан, Бандихон тумани ҳудудидан 1 гектар ер
ажратилиб, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Мевали дарахтлар боғи”
ташкил қилинди. Вилоят ИИБ бошлиғи мазкур боғни барпо этиш ишига ўзи бошчилик
қилгани ҳолда кўчатларни тўғри экиш бўйича ҳам тавсияларини бериб ўтди. Шундан
сўнг, ушбу боғда жами 800 туп мевали дарахтлар, 100 туп манзарали, 700 туп
гилос кўчатлари экилди.
Шунингдек, дарахтларни ноқонуний кесиш ва
шикастлантириш билан боғлиқ ҳолатлар бўйича маъмурий жавобгарликлар ва
жамоатчилик назорати кучайтирилди.
Бугун қадалган кўчатлар эртага
азим дарахтларга айланади ва келажак авлод уларнинг мевасидан баҳраманд бўлади.
Қолаверса, бу каби яшил майдонлар атроф-муҳитни яхшилаш, ҳаво ифлосланишининг
олдини олишга ҳам хизмат қилади.