22 Декабр 2022 йил 364

Бандихонда ички йўлларни таъмирлаш ишлари давом этмоқда

Юртимиз бўйлаб амалга оширилаётган қурилиш, бунёдкорлик ободонлаштириш, ишлари туфайли ҳар бир ҳудуд обод масканга айланиб бормоқда.

Тошкент вилояти Оққўрғон тумани мисолида аҳоли мурожаат ва муаммолари билан ишлашни Сурхондарё вилоятида янги ташкил этилган Бандихон туманида ҳам тажриба сифатида ишларни амалга ошириш бўйича туманнинг 4 та сектор ҳудудида бугунги кунда ишлар  давом этмоқда.

Айниқса, қишлоқ жойларда ички йўллар таъмирланишига катта эътибор қаратилмоқда. Йўллар равон бўлса аҳоли турмуши фаровонлашиб, иқтисодий тараққиёти ривожланишига эришилади.

Бандихон туманида аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида бугун, туманнинг 3-сектор ҳудудида жойлашган "Зевар" маҳалласига олиб борувчи 500 метр масофадаги ички йўлларга тош- шағал аралашмаси ётқизилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Бу каби ишлар туман ҳудудида давом эттирилмоқда.

Text to speech