2 Июн 2023 йил 374

Бандихонда фуқаролар фирибгарлик қурбони бўлишди

Бандихон туманида 2023 йил 5 май куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳининг хабарига кўра, туманнинг “Обод турмуш” маҳалласида яшовчи, Д.Алишер (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2022 йил июл ойида, Бандихон туманида яшовчи, Х.Аббос ғишт пиширишда фойдаланиладиган хумдон қуриб беришини айтиб, 8.000.000 (саккиз миллион) сўм пулини олиб, ўзлаштириб кетган. Бундан ташқари, Х.Аббос 2022 йил 17 август куни Акционерлик тижорат банки Қизириқ филиалидан шу туманда яшовчи М.Маликанинг хонадонига тикувчилик фаолиятини йўлга қўйиш учун 15.000.000 (ўн беш миллион) сўм кредит чиқариб, мақсадсиз ишлатиб юборганлиги аниқланган. 5 май куни Х.Аббосга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech