31 Октябр 2024 йил
465
Бандихон туманида ўқувчи қизлар ўртасида давра суҳбати ўтказилди
Сурхондарё вилояти Бандихон туманидаги оталиққа олинган 28-сонли умумий ўрта таълим мактабининг юқори синф ўқувчи қизлари билан давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда ИИВ Академияси ўқитувчиси,
вилоят ва туман ИИБ масъул ходимлари, мактаб
директори ва ўқитувчилари иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққанлар бугунги
кунда Ўзбекистонда хотин-қизларнинг таълим олиши учун берилаётган имтиёзлар ва шарт-шароитлар
ҳақида тўхталиб, бундай имкониятлардан ҳар бир ўқувчи қиз унумли фойдаланиш кераклигини
таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, ИИВ Академиясида хотин-қизларнинг
таълим олиши учун яратилган шароитлар ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди.
Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан тадбирда фаол иштирок этди.