Бандихон туманида “Турмуш” кенг қамровли профилактик тадбири доирасида учрашув ташкил этилди.
Бандихон туманида вилоят ҳокимлиги ва вилоят ИИБнинг қўшма қарори асосида
вилоят миқёсида 10 июл кунидан 10 август кунига қадар давом этиб келаётган кенг
қамровли "Турмуш профилактик" тадбири доирасида нотинч оилаларнинг муаммоларини
ўрганишга бағишланган учрашув ташкил этилди.
Ушбу учрашувда, вилоят ҳокимининг ўринбосари З.Хидирова, вилоят ИИБ Жамоат
хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг Хотин-қизлар
масалалари бўйича ўринбосари, Ў.Эшимова ҳамда Туман прокрорининг катта ёрдамчиси
Ш.Хайдаров иштирок этди.
Учрашув давомида, 60 га яқин нотинч ва низоли рўйхатида турувчи оилалар
қатнашиб, масуълларга ўзларининг муаммолари, мақсад-муддаоларини баён этишди.
Ҳар бир оила
вакиллари ўзларининг оилавий жанжал ва келишмовчиликларнинг келиб чиқиш сабаб ва
омилларини ўртага ташлаши оқибатида туманидаги 20 га яқин оилаларнинг келишмовчиликларига
барҳам берилиб, ушбу оилалар яраштирилди. Учрашувда иштирок этган яна бошқа оилаларнинг
муаммолари ва таклифлари тегишли ташкилотлар иштирокида кўриб чиқилиши орқали, келишмовчилик
ва жанжалларини бартараф этиш учун келишиб олинди.