Бандихон туманида Сурхондарё вилоят 3-сектор раҳбарининг Ишчи гуруҳи ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Аввал хабар берганимиздек, Сурхондарё вилоят 3-сектор раҳбарининг ишчи гуруҳи ахоли муаммоларини ўрганиш бўйича Бандихон тумани 3-секторида фаолиятини давом эттирмоқда.
Бугун, вилоят ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш давомида соғлиги билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаат қилган аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадида 3-сектор ҳудудидаги “Бағрикенг” маҳалласида жойлашган 42-сонли ОШП (оилавий шифокорлик пункити)да вилоят шифохоналари ва туман Тиббиёт бирлашмасининг малакали мутахасислари таклиф этилиб “тиббий кўрик” ташкил этилди.
Тиббий кўрик давомида, 394 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, шулардан 251 нафари катта ёшдаги фуқаролар, 80 нафари аёллар ва 63 нафари болалалрни ташкил этади.
Текширувларга кўра 201 нафар фуқароларга даволанишлари учун тавсиялар берилиб, 120 нафар фуқарога Амбулатор шароитда, 12 нафар фуқарога вилоят кўп тармоқли Марказий поликилиникада, 61 нафар фуқарога эса туман шифохонасига даволанишлари учун йўлланмалар берилди.
Ишчи гуруҳ ўз фаолиятини давом эттирмоқда.