5 Сентябр 2022 йил 443

Бандихон туманида содир этилган жиноят муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Бандихон туманида содир этилган жиноят муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Бандихон тумани "Наврўз" маҳалласи ҳудудида 30 август куни содир этилган қотиллик жинояти муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўтказилган муҳокама йиғилишда, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.С.Исмоилов, Бандихон туман ҳокими Ў.Чориев, туман прокурори С.Н.Маҳманов, туман ИИБ бошлиғи майор А.Б.Бердиназаров, туман ДСИ бошлиғи Т.М.Сарманов, туман Маҳалла ва Нуронийларни қўллаб қувватлаш бўлими Т.Шойқулов, туман хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари И.Мамасолиева, туман Ёшлар ишлари ангентлиги туман бўлими бошлиғи О.Эшпўлатов, Аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази бошлиғи Ш.Саидов, туман ИИБ ЖХХ ҲПБ ТП профилактика катта инспектори капитан З.А.Бойқобилов, “Наврўз” маҳалла раиси, маҳалла имом хатиби ҳамда маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Муҳокама йиғилишда, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97 моддаси 1 қисмида назарда тутилган жиноятнинг содир этилиши, келиб чиқиш сабаб ва омиллари кенг жамоатчилик иштирокида ўрганилиб, жиноятни содир этилишига йўл қўйган масъулларнинг фаолияти танқид қилинди.

Йиғилиш давомида, туман ҳудудида бу каби бошқа турдаги жиноятларнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган профилактик ишларни янада кучайтириш орқали жиноят содир этилишининг олдини олиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech