5 Июл 2024 йил
478
Бандихон туманида нуронийлар ўртасида Кибер маданиятни юксалтириш мақсадига қаратилган тарғибот тадбири ўтказилди.
Сурхондарё вилояти Бандихон тумани нуронийлари иштирокида
"Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги" доирасида тарғибот ва ташвиқот
ишлари олиб борилди.
Ушбу тарғибот тадбирида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тезкор қидирув
департаменти Киберхавфсизлик маркази, вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати
Киберхавфсизлик бўлими масъуллари, ҳуқуқтартибот органлари раҳбарлари ва
ходимлари, “маҳалла еттилиги” фаоллари ҳамда нуронийлар иштирокида бўлиб ўтди.
Тадбир давомида, ҳозирги кунда ижтимоий тармоқлар орқали фуқароларимиз
фирибгарлик, ўғрилик ва бошқа шу каби жиноятлар қурбонига айланиб қолаётганлиги
ҳақида сўз юритилиб, ушбу жиноят қурбонига айланмаслик учун амал қилиши ва ҳар
хил алдовларга ишонмасликлари тушунтирилди.
Тарғибот
тадбири якунида, тарғибот иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига
мутахассислар томонидан жавоблар олишди.