Бандихон туманида хавфсиз муҳитни таъминлаш бўйича профилактик ишлар давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 3-январ санасидаги "2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самародорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман прокуратураси ҳамда туман Ички ишлар бўлими томонидан Бандихон туманида тунги вақтда фаолият кўрсатувчи хизмат кўрсатиш обектлари ўрганилди.
Ўрганиш давомида, туман ҳудудида тунги вақтларда содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш, жамоат жойларида жамоат тартиби сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жиноят содир этилишининг олдини олиш бўйича профилактик суҳбатлар ўтказилиб, тадбиркорлар ва фуқаролар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди.